| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ»
– „(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг“, [9:103]
ояти эса ҳижратнинг иккинчи йилида - закот фарз қилинган пайтда нозил қилинган бўлса, хазина қилиш ҳусусидаги оят ҳижратнинг тўққизинчи йилида нозил бўлган. Аввал нозил бўлган оят кейин нозил бўлган оятни насх қилолмайди. Закоти берилган молнинг хазина бўлмаслиги хусусида ворид бўлган ҳадисларни бирортаси ҳам саҳиҳ эмас. Айрим фақиҳлар ҳужжат қиладиган Умму Саламанинг ҳадисини Итоб ривоят қилган. У эса мажҳул, ноъмалум шахсдир. Умму Саламанинг ҳадиси саҳиҳ, ҳатто, мутоватир бўлган тақдирда ҳам оятнинг ҳукмини насҳ қилишга ярамайди. Умуман ҳадис Қуръонни насх қилолмайди. Негаки, Қуръон лафзан субути қатъий бўлиб, унинг лафзи ва маъноси билан биз ибодат қиламиз. Мутавотир ҳадис эса, маънан субути қатъий бўлиб, унинг лафзи билан биз ибодат қилмаймиз. Шунга биноан мутавотир бўлган тақдирда ҳам ҳадис Қуръонни насх қилолмайди. Мутавотир ҳадис насх қилолмаган оятни устида ҳар хил гап-сўз бўлиб турган оҳод ҳадиснинг насх қилишига йўл бўлсин.
Иккинчидан: Табарий Абу Умома Боҳилийдан ривоят қилади:
«تُوُفِّيَ رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الصُّفَّةِ، فَوُجِدَ فِي مِئْزَرِهِ دِينَارٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ: «كَيَّةٌ». ثُمَّ تُوُفِّيَ آخَرُ، فَوُجِدَ فِي مِئْزَرِهِ دِينَارَانِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ: «كَيَّتَانِ»»
«Аҳли суффалардан бир киши вафот этди. Унинг иштонидан бир динор топилди. Пайғамбар с.а.в.: «Бир куйдириш», дедилар. Кейин яна бир киши вафот этиб, унинг иштонидан икки динор топилди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: «Икки куйдириш», дедилар». Бу ҳадисни Аҳмад ҳам Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган. Пайғамбар с.а.в.нинг бундай дейишларига сабаб уларнинг закот ҳисобига яшаб туриб, тиллага эга бўлишларидир. Аслида бир ёки икки динор нисобга етмайдики, улардан закот чиқарилса. Шундай бўлсада, улар ҳусусида Пайғамбар с.а.в.нинг: «Бир куйдириш, икки куйдириш» дейишлари, улар закот бериши вожиб бўлган мол бўлмаса ҳам хазина, деб эътибор қилаётганларига далилдир. У киши
93-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|